Подробнее
Америкалик таниқли ёзувчи Марио Пьюзонинг "Сицилиялик" романини "Чўқинтирган ота" асарининг давоми дейиш мумкин. Унда дон Корлеоненинг кичик ўғли Майкл тақдири тўғрисида ҳикоя қилинади. Шунингдек, жасур қаҳрамон, мард йигит Сальваторе Гильянонинг ҳаёти, метин иродаси, кўплаб саргузаштлару ва фожиавий қисматлар баён этилади. Ушбу китобда дўстлик ва адоват, муҳаббат ва нафрат, ўлим ва интиқомнинг сицилияча қонунлари хусусида баҳс кетади. Улар инсон руҳияти, айниқса қонунни четлаб ўтувчи кишиларнинг ички дунёсини чуқур билувчи Марио Пьюзонинг диққатини ҳамиша жалб қилиб келган. Ўткир сюжетли, турфа воқеаларга бой, ўқувчини кутилмаган бурилишларга олиб кирадиган ушбу асар ўз мухлисларини топиши муқаррар.
Дополнительная информация
- Издательство
- Yangi kitob
- Вес
- 0.381 кг
- Тип обложки
- Yumshoq
- Размер
- 21x14x3 см
- Страниц
- 464 bet
 
  
 
  
 
                      
                      
                         
                      
                      
                         
                      
                      
                        